Орқага

Cookie файллари сиёсати

2026-11-26

Cookie — сайт браузерингизда сақлайдиган кичик матн файли. Биз cookie'ларни фақат сайтнинг ишлаши ва танловларингизни эслаб қолиш учун ишлатамиз. Реклама cookie'лари, бошқа сайтларга кузатувчилар ва статистика учун учинчи томон cookie'лари йўқ.

Зарур cookie'лар (сайтсиз ишламайди)

  • sb-… (бир нечта) — кирган ҳисобингизнинг сессияси (Supabase). Чиққунча ёки ~1 йил. Бўлмаса — кириш ишламайди.
  • ib_mode — танлаган ролингиз (иш қидиряпман / ишчи қидиряпман): сайт фақат сизга кераклисини кўрсатади. 1 йил.
  • ib_intro, ib_entry — хуш келибсиз экрани кўрилгани ва кириш оқими қайси қадамда тўхтагани. 1 йил / 30 кун.
  • ib_app — илова Google Play'дан очилганини белгилайди (илова ичида тўлов тугмалари кўрсатилмайди). 1 йил.
  • ib_consent — cookie ҳақидаги эслатмани кўрганингиз. 1 йил.

Қулайлик cookie'лари (танловларингиз)

  • ishuz_locale — сайт тили (ўзбек лотин/кирилл, рус, инглиз). 1 йил.
  • ib_place — эслаб қолинган вилоят ва туман (қидирув шу ҳудуддан бошланади). 1 йил.
  • ib_name — кириш ойнасида ёзган исмингиз (ҳали кирмаган бўлсангиз ҳам қайта сўралмасин). 1 йил.
  • ib_aid — тасодифий аноним идентификатор: кирмаган фойдаланувчининг сайт бўйлаб ҳаракатини (масалан, «қидирув → эълон → ариза») санаш учун. Унда телефон, исм ёки IP йўқ. 1 йил.

Браузер хотираси (localStorage ва sessionStorage)

  • Эълон қораламалари (ib_draft:…) — формани тўлдираётганда саҳифа ёпилиб кетса, ёзганларингиз йўқолмайди.
  • AI ёрдамчи суҳбати (ib_ai_chat…) — шу табда 30 дақиқа: эълон очиб қайтганингизда жавоб жойида туради.
  • AI ёрдамчи саҳифасидаги «Сўнгги суҳбатлар» (ib_ai_convs…) — охирги 10 та суҳбат, 7 кунгача, фақат шу қурилмада; рўйхатдан ўзингиз ўчирасиз.
  • Очилиш экрани бир марта кўрсатилгани (ib_splash), охирги тўлов усули (ib_pay_provider), охирги очилган касблар ва шу каби кичик қулайликлар.

Cookie эмас, лекин шунга ўхшаш: фақат сизнинг қурилмангизда сақланади, серверга юборилмайди.

Нима ЙЎҚ

  • Реклама ва реклама тармоқларининг cookie'лари йўқ.
  • Google Analytics, Facebook Pixel ва бошқа сайтлараро кузатувчилар йўқ.
  • Cookie орқали маълумотларингиз ҳеч кимга сотилмайди ва берилмайди.

Розилик

Зарур cookie'лар сайтнинг ишлаши учун керак ва розилик талаб қилмайди. Қулайлик cookie'лари фақат сиз танлов қилганингизда (тил, рол, ҳудуд) қўйилади — танловнинг ўзи розилик ҳисобланади. Биринчи ташрифда пастда қисқа эслатма кўрсатилади.

Cookie'ларни бошқариш ва ўчириш

  • Браузер созламаларида cookie'ларни кўриш ва ўчириш мумкин (Chrome: Созламалар → Махфийлик → Cookie файллар; Safari: Созламалар → Safari → Барча маълумотларни ўчириш).
  • Ўчирилса, сайт сизни танимайди: қайта кириш, тил ва ролни қайта танлаш керак бўлади.
  • Зарур cookie'ларни блокласангиз, кириш ва эълон бериш ишламайди; эълонларни кўриш ва қидириш ишлайверади.

Алоқа

Савол ёки сўровлар бўйича ёзинг:

Махфийлик сиёсати →Фойдаланиш шартлари (оммавий оферта) →