Иш берувчилар учун
Вакансия жойланг, аризаларни бир жойда кўринг ва номзодлар билан тўғридан-тўғри боғланинг. Савдо, хизмат кўрсатиш, қурилиш, ҳайдовчилик ва бошқа соҳалар учун.
Вакансия жойлаш — бепул.
Телефон рақамингиз билан киринг — код Telegram орқали келади. Компания ёки шахсий иш берувчи сифатида.
Лавозим, маош, иш вақти ва талабларни ёзинг. Оддий шакл, бир неча қадам.
Аризалар бир жойда: кўриб чиқинг, сараланг, номзодга ёзинг ёки қўнғироқ қилинг.
Мос номзодни ишга олинг ва вакансияни бир босишда ёпинг.
Ҳалол иш берувчиларни фирибгарлардан ажратиш — платформанинг асосий вазифаси.
СТИР ёки ҳужжатни юборасиз, админ текширади — кейин эълонларингизда «тасдиқланган» белгиси чиқади.
Ҳар бир эълон чиқишдан олдин текширувдан ўтади; шубҳалисини модератор кўради. Такрорий эълонлар ҳам аниқланади.
Ҳар қандай эълон ёки профил устидан шикоят қилиш мумкин — фирибгар ҳисоблар блокланади.
Жойлагандан кейин текширувдан ўтади ва одатда тез чиқади. Шубҳали эълонни модератор кўради — натижа билдиришномада келади.
Ариза ичидаги чат орқали. Номзод рухсат берган бўлса — телефон орқали ҳам.
«Тасдиқланган» белгиси номзодларда ишонч уйғотади. Сўров «Компания созламалари → Тасдиқлаш» бўлимидан юборилади: СТИР ёки ҳужжат, админ текширади.
Ҳа: компанияга аъзоларни таклиф қилинг — эгаси, админ, рекрутер ёки фақат кўриш ҳуқуқи билан.
Бир неча дақиқа — ва номзодлар ариза юбора бошлайди.